Ассалому алайкум! Биз сафарга чиққанимизда у ерда биз қатори сафарда юрган эркак кишиларнинг Пешин намоз кирганда Пешин намозини ўқиб бўлгач Аср намозини ҳам қўшиб олдиндан ўқиб олишди. Уларнинг айтишича сафарда юрганда Пешин намози пайтида олдиндан Асрни намозини, Шомда эса Хуфтон намозини қўшиб ўқиш мумкин экан. Бу қанчалик тўғри?
– Ва алайкум ассалом! Бизнинг мазҳабда бу жоиз эмас, ҳар намозни ўз вақтида ўқиш лозим. Валлоҳу аълам!