Таровеҳ афзалми ёки …

08:15 / 14.03.2017 | Савол | 1525
Ассалому алайкум! Аллоҳга шукр кунида беш вақт намозни кучим етганча ўқиб, Рамазон ойида рўза тутиб, кечқурунлари таровеҳ намозига масжидларга бориб келяпман. Аммо шу ўринда менда бир савол туғилди: ўзим аёлим билан бирга алоҳида яшайман, аёлим ҳомиладор! Мени қийнайдиган савол ва масала: ёлғиз ҳомиладор аёлимни ярим кечада уйда қолдириб, ўзим таровеҳ намозини ўқишга масжидга чиқиб кетсам бўладими ёки қандай йўл тутсам бўлади? Жавоб учун олдиндан раҳмат, ҳурмат билан Рустам!
Иккинчи саволим: киши Рамазон ойида рўза тутиб, лекин кунига беш вақт намозга қоим бўлмаса, ушбу масалага қандай қарайсиз? Раҳмат!
Одинахон Муҳаммад Юсуф:
Ва алайкум ассалом! Аллоҳ қилаётган ибодатларингизни қабул айласин. Рамазон ғаниймат, таровеҳ намозларини қолдирманг, аёлингизга бирор ҳамроҳ топинг. Рўза алоҳида ибодат, намоз алоҳида ибодат. Бирини қилсаю бирини қилмаса иккиси ҳам қабул бўлмайди деган гап йўқ, ҳаммаси учун ҳисоб-китоб бор. Валлоҳу аълам