Номаҳрамларнинг назари

02:57 / 26.08.2021 | Zebo | 612
Ассалому алайкум! Мен турмушга чиққанман 5 ёш ва 2 ёш фарзандим бор, анча эрта турмушга чиққаним учун ҳеч ким мени фарзандли аёлга ўхшатишмайди, кўпинча қиз бола деб ўйлашади. Мен авратларимни беркитиб юришга ҳаракат қиламан, рўмолга ўраниб юраман ва кўзга ёрқин ташланадиган кийимлар ҳам киймайман. Лекин мендан кўпчилик эркаклар кўзларини узишмайди, ҳатто ёши мендан анчагина кичик бўлган укаларим тенги йигитлар ҳам кўзларини узмасдан тикилиб қарашади, мен буларга этибор бермасликка ҳаракат қиламан, лекин базида жудаям ноқулайлик туғдиради. Тўғриси шайтонни фитналарига тушиб қолишдан қўрқяпман, булар менга умуман ёқмайди, менга бунда қандай маслаҳат бера оласиз? Ахир кўчага чиқмай бўлмайдику, одамлардан қочиб юриб бўлмайдику, мен ўз иффатимни сақлаб юрсам менга бунда зарар йўқми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Янада яхшироқ сатрланиш керак. Ёлғиз юрманг. Валлоҳу аълам!