Намоз

02:42 / 26.08.2021 | Rayxon | 433
Ассалому алайкум. Мен кўп йиллардан буён намоз ўқийман, мана 2 ойдирки фарзандимнинг соғлиғи билан шуғулланиб намозим фақат қазо бўляпти. Уйда ёлғиз қолган пайтимда намоз вақтида фарзандимга қарашга ҳеч ким йўқ. Фарзандим десам намоз, намоз десам фарзандим. 2 ўт орасида қолдим. Фарзандим намоз ўқиётганимда кўп йиқилади, йиғлайди, боши билан тушади, шунинг учун ҳозирги кунда намоз ўқимаяпман. Нима қилсам бўлади?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бу намозни қолдиришга сабаб бўла олмайди. Ишончли жойга қўйиб олиб тезроқ бўлса ҳам намозингизни адо этинг. Валлоҳу аълам!