Номаҳрам қариндошлар

01:56 / 28.08.2021 | Марям | 1038
Ассалому алайкум! Аёллар ўзларини номаҳрамлардан четда сақлаши кераклигини биламиз, лекин номаҳрам бўлган қариндошлар билан қандай муносабатда бўлишимиз керак? Сийлаи раҳм деб салом алик қилиб туриш керакми (ҳижобли ҳолатда албатта)? Ёки зарурат бўлмаса уларга ҳам кўринмаганимиз афзалми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Заруратда гаплашиш жоиз. Салом, ҳол аҳвол сўрашиши каби. Валлоҳу аълам!