Ассалому алайкум! Исмим Шахзод, ёшим 25 да. Билмайман нимагадир ҳамма нарсадан қандайдир қизиқишим қолмаган, нима иш қилсам чаппасидан кетаверади. Тушкин аҳволдаман, ичим бир бўшлиқдай, нима бўлаётганини билмайман. Илтимос, маслаҳат беринг
Руҳшунос:
Ва алайкум ассалом! Сиз биринчи ӯринда эндокринолог кӯригидан ӯтишга ҳаракат қилинг. Сӯнгра бирор спорт тури билан шуғулланинг. Вақтида ухлаб (соат 22.30 гача) ва қуёш билан уйғониб, югургани чиқиб кетинг. Оқсилга бой таомларни, кўкат, мева ва сабзовотларни кӯпроқ истеъмол қилинг. Кӯп сув ичинг. Организмингиз тӯғри ишлашни йӯлга қӯйиб олади. Ҳар куни уч маҳал 75-85% какаолик қора шоколаддан бир бӯлакдан еб туринг. Бу сизда бахт гармонини уйғотади. Ҳаёлингизга ёмон нарсалар келса, уларни ҳайдаб, ӯзизгизни қўлга олишга, шукронада бӯлишга ҳаракат қилинг. Сизга ибрат учун интернет орқали қӯли ва оёқлари йӯқ Ник Вуйчич исмли эркак кишининг интервьюларини, семинарларини томоша қилиб туришни тавсия қилган бӯлардим. Аслида тушкунликка тушиш керак бўлса, ӯша инсон тушса бӯларди. Ҳаёти жуда ибратли. На қӯли ва оёғи бор, лекин дунё кезиб, ҳаётидан совуган, қандай яшашни билмайдиган, берк кўчага кириб қолганларга лекциялар ӯқиб юради ва уларга далда беради. Сиз ҳали жуда ёшсиз. Ҳаётингизда деярли тушкунликка тушадиган улкан қӯрқинчли воқеаларни кӯрмагансиз. Худога шукр, Ватанимиз тинч, осмонимиз мусаффо. Қаерлардадир очарчилик, қаердадир уруш, она боладан, ота ӯғлидан жудо… Аллоҳ асрасин. Шунчаки кимгадир ёрдам қӯлини чӯзиб туришингиз керак. Қалбингиз ёришади. Эҳтимол қариялар ёки инвалидлар уйига, етим болалар уйига ҳар ҳафтада, ёки икки ҳафтада бир марта бориб эркак кучи керак ишларда ёрдамингизни аяманг. Ва шунга ӯхшаш савоб ишлар қилишни режа қилиб қӯйсангиз ва амалга оширганингиздан кейин анча таскинлик, хотиржамлик кӯрасиз. Ибодатларингизни йӯлга қӯйиб олинг. Энг улкан ҳузурни жойнамозда топасиз. Кӯпроқ Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф хазратларининг «Руҳий тарбия» китобларини, «Тазкиратул авлиё» китобларини ӯқиб туришни маслаҳат берган бӯлардим. Валлоҳу аълам!.