Қизимга ўзим танлаган исмни қўйсам бўладими?

13:17 / 14.03.2017 | Савол | 1707
Ассалому алайкум! Саволим қуйидагича: биз Рамазон ойида Аллоҳнинг раҳмати ила қиз фарзандли бўлдик. Мен қизимга Мубашира ёки Уммугулсум деб исм қўймоқчи эдим, отамнинг оталари Маҳбуба деб исм қўйибдилар. Бу исмни инкор этган ҳолда, ўзим ният қилган исмни қўйсам бўладими? Аёлим интернетдан фойдалана олмаганлиги сабабли мен жўнатаяпман, узр сўрайман. Аллоҳ рози бўлсин!
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Фарзандга исм қўйиш отанинг ҳаққи ва бурчидир. Аммо отани ранжитиш ҳам жоиз эмас. Маслаҳат билан иш кўриш керак. Валлоҳу аълам