Ассалому алайкум! Ҳозирги кунда рус синфига қизларини бeрган оналардан «қизим ўзгариб қоляпти» дeган мазмунда шикоятлар эшитяпман. Оиласида тарбия кучли бўлса ҳам, рус синфларни қиз болага таъсири борми?
Руҳшунос:
Ва алайкум ассалом! Рус синфми ёки ӯзбек синфми, мактабнинг таъсири кучайиб кетиши аслида оиланинг таъсирининг сустлигидан келиб чиқади. Айниқса, боланинг тарбияси ота-онасининг кутганидек бӯлмаса, демак онанинг бола тарбиясидан кўра кўпроқ, бошқа ишлари мавжудлигидандир. Она учун ҳар доим турмуш ӯртоғининг хизматидан кейин, иккинчи ӯринда бола тарбияси туриши керак. Ҳеч қачон бола тарбиясида бир сонияга ҳам сусткашлик қилмаслик керак. Аввалом бор биз оналар болаларимизга, Аллоҳга бӯлган мухаббатни, гуноҳ ва савоб ишларни, Қуръон ва ҳадисларни танитишимиз лозим. Оиламизда гуноҳ ишларни қилган бандаларни нималар кутади, мана шулар ҳақида мулоҳазаларни кӯпроқ юритишимиз керак. Ота-онага бӯлган ҳурмат ва эҳтиром, улардан сир яширмаслик, айтган гапини икки қилмаслик, уларнинг назаридан қолишнинг ёмон оқибатлари ҳақида ҳам тез-тез бахслар қилишимиз керак. Шунда болалар тарбияни мактаб ва колледжлардан эмас, оиладан оладилар. Валлоҳу аълам!.