Спирал қўйдирсам бўладими?

09:52 / 14.09.2021 | Shohsanam | 1232
Ассалому алайкум! 1. Ҳозирда ҳомиладорман. Торч инфекцияси аниқланган. Ин шаа Аллаҳ фарзанд дунёга келтирганимдан сўнг, тезда даволана олиш имконияти бўлмаслиги мумкин, даволаниш насиб қилгунга қадар спирал қўйдирсам ҳукми қандай бўлади? 2. Даволанишни узоқ вақтга қолдириб спирал қўйдириб юрса ҳам бўладими? 3. Шариатимизда ҳомиладорликдан сўнг қанча муддатда ҳомиладорликдан сақланиш мумкин? Бу ҳақида фатволар бўлса, улаша оласизми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Саволлар биттадан берилади. Ишончли шифокор шу нарсани қўйиш зарур эканлигини тасдиқласагина қўйиш жоиз. Валлоҳу аълам!