Ассалому алайкум! 2 ой олдин бувам вафот этганди, маййит қабрга қўйишдан олдин ювилади мана шу холатда ювувчига 1 та пақирда сув берилади, аммо аммам шошилиб 2 та пақирда сув берган экан, уни вақт ўтгандан кейин одамлар 1 та пақир бериш керак эди яна ўлим чақиради, дейишяпти, бу қанчалар тўғри? Кейин ҳаммамизнинг тушимизга ўлган одамлар киряпти шунга нима қилсак бўлади?
– Ва алайкум ассалом! 1 пақир шарт эмас. Одамларнинг айтган гапи асоссиз, ирим холос. Тушга кирган нарса руҳий ҳолатдан бўлади. Валлоҳу аълам!