Ассалому алайкум! Ҳўжайинимнинг боболари яқинда оламдан ўтди, шунда 7-куни ис чиқариб қатлама қилдик, кейин бувимиз чўпга пахта ўраб ёғга ботириб ёқдилар ва ўчоқ ичига қўйдилар. Бу қанчалик тўғри? Кейин бувимиз дуо қилганларида бобонгни руҳи қўлласин, пирлар мададкор бўлсин, дейдилар. Бу ширк эмасми? 2. Бувимиз 85 ёшдалар шу кишини чўмилтиб қўйсам бўладими? Ўзлари қийналадилар.
– Ва алайкум ассалом! Бу амаллар ширк ва бидъат. Авратларига нарса кийдирган ҳолда чўмилтириб қўйиш жоиз. Валлоҳу аълам!