Ассалому алайкум вароҳматуллоҳи ва барокатуҳу ман бир бир шер ёзиб тураман қуйида юбораётган шеримни мақул кўрсангиз каналларга жойларсиз

16:58 / 17.09.2021 | Shoislom | 599
Ассалому алайкум!



Бер Аллоҳим шундай бир аёл

Динда собит қория фаол,
Тоатингдан қилмасин малол,
Сенга содиқ покиза ҳалол,
Бер Аллоҳим шундай бир аёл.

Фақат Қуръон бўлсин китоби,
Аллоҳ буюк бўлсин ҳитоби,
Қўрқитмасин душман итоби,
Бер Аллоҳим шундай бир аёл.

Осиёдек онамизга ҳос,
Бўлсин унда Иймону ихлос,
Жаннатингга жуда жуда мос,
Бер Аллоҳим шундай бир аёл.

Ҳадижаий онамиздек мард,
Қийин дамда жуфтига ҳамдард,
Иймонига етмаган ҳеч гард,
Бер Аллоҳим шундай бир аёл.

Оишадек доно сиддиқа,
Фотимадек зебо саййида,
Умму уммат умму солиҳа,
Бер Аллоҳим шундай бир аёл.

Ҳожар онамиздек меҳрли,
Матонатли, кучл, сабрли,
Мен учун у бўлсин қадрли,
Бер Аллоҳим шундай бир аёл.

Ҳақ устида бўлсин у зоҳир,
У Зуҳраю мен эса Тоҳир,
Моҳирага бўлай чин моҳир,
Бер Аллоҳим шундай бир аёл.

Дунё зийнатини олсин пас,
Тепиб ўтсин босгандай у ҳас,
Оҳиратга қилувчи ҳавас,
Бер Аллоҳим шундай бир аёл.

Сенинг сўзинг олий қилувчи,
Ҳукминг мудом жорий қилувчи,
Фирдавсда ҳам бирга бўлувчи,
Бер Аллоҳим шундай бир аёл.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Муҳаррирларга юбориб қўйдик, ташаккур! Админ.