Нам салфеткадан фойдаланса

09:03 / 14.09.2021 | Sabri J | 647
Ассалому алайкум! Излаш хизматидан фойдаландим, кўп жавобларни кўриб чиқдим, шунда ҳам сизни безовта қилаётганим учун маъзур тутинг. Яқиндагина уйқудан турганда, ёки ел келса (истижно) яъни сув билан ювиш шарт эмас эканлигини, бу мустаҳаб амал эканлигини билдим. Мени таҳоратим тез кетади, 5 маҳал оламан, агар дуо ёки Қуръон ўқийдигон бўлсам кунига 10 мартагача мустаҳаб билан таҳорат олардим. Саволим: Катта ва кичик ҳожатга бормасдан таҳорати кетган бўлса, яъни видиления келганда истижнога нам салфеткадан фойдаланиб, қолган таҳоратни ўз тартибида олсам бўлаверадими, ёки салфеткадан фойдаланиш ёки бундай қилиш тўғри бўлмайдими? Мен узурлилар сафида бўлмасам керак чунки бир намозга олган таҳоратимда ўша намозни покликда ўқий оламан.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Жоиз. Валлоҳу аълам!