Ассалому алайкум! Сизлардан бир масалада маслаҳат бeришишингизни илтимос қиламан. Иккита қизим бор, бири 10 ёш, иккинчиси 12 ёш. Бир куни катта қизимни жавонини тартибга кeлтираётгандим дафтар топиб олдим. Шахсий кундалиги экан қизиқиб ўқиб чиқдим. У eрда шундай гаплар ёзилган: «Онамга чидаса бўлади, отам ҳудбин, мeн чиройлиманми ёки ҳунукми?», яна йигитлар ҳақида ҳам ёзган экан. Аввалига ўқимасам бўларкан дeб афсусландим. Лeкин қизим биздан шунчалик нафратланишини сабабини билолмаяпман. Оиламиз тинч, ҳаммамиз зиёли, уруш жанжал бўлмайди, бутун эътиборимизни шу болаларга қаратамиз. Нима қилишни, қандай йўл тутишни билмай қолдим. Олдиндан раҳмат
Руҳшунос:
Ва алайкум ассалом! Афсуски уй шароитингиз, қизингизнинг дугоналари ҳақида ҳеч қандай гап-сӯз йӯқ. Оилангизда сизнинг ота-онангиз ва қайнона-қайнотангизга бӯлган ҳурмат, эътибор қай даражада? Агар уларнинг орқаларидан қизларингиз гувоҳлигида бирон ҳурматсиз гап-сӯз айтилган бӯлса, унда қизингиздаги ӯзгаришлар табиий. Ундай иш бӯлмаган бӯлса, демак эр-хотин ӯртангиздаги меҳр-мухаббат етарли эмас. Чунки оилада эр-хотин энг аввал бир-бирига бӯлган меҳр-муҳаббатини, ҳурмат-эътиборини, иззат-икромини намоён қилишлари керак. Фарзандлар шундай ҳолатлардан ибрат ола бошлайдилар ва отага ӯхшаб онани, онага ӯхшаб отани ҳурмат қилишни, уларга тавозеъли бӯлишга ҳаракат қиладилар. Ҳозирги бу ҳолатингизда фақат дуода бӯлинг. Ӯз ота-онангиз ва қайнона-қайнотангизнинг дуоларини олинг. Турмуш ӯртоғингизнинг розиликларини олиш учун хизматларида доимий равишда бӯлинг. Қизларингизга юмшоқ феъллик бӯлинг. Насиҳат билан эмас, ибрат билан таъсир қилишга ҳаракат қилинг. Валлоҳу аълам!.