Ўғлим гапираётганда тутилиб қолади

00:11 / 21.05.2017 | Савол | 2605
Ассалому алайкум! Менинг ўғлим Абдулазиз, 8 ёшда, қатиқ қўллигим туфайли тутулиб гапирадиган бўлиб қолди. Нима қилишим керак?
Руҳшунос:
Ва алайкум ассалом! Болани дудуқланиб гапириши тиббиёт тилида «логоневроз» деб аталади. Бу ҳолат ӯғил болаларда қиз болаларга нисбатан кӯпроқ учрайди. Чунки ӯғил болаларнинг мияси қиз болаларникига нисбатан психоэмоционал тарафидан нозикроқдир. Энди бу ҳолатдаги болани жуда эхтиёт қилиш керак. Сабаби, психоэмоционал ӯзгариш бӯлса, қаттиқ шамолласа, вирусли биронта касаллик билан оғриса, организмда оқсил моддаси кӯпайиб кетса, бурун-оғиз бӯшлиғида аденома пайдо бӯлса, қаттиқ шовқинлар олдида турса, жанжалларни эшитса, хар қандай сиқилишлар дудуқланишни янаям кучайтириб юборади. Бола камида 9-11 соат кечаси ва кундузи 1-1,5 соат ухлаши шарт. Тоза ҳавода кӯпроқ юриши ва бадантарбия билан шуғулланиши керак. Ухлаш олдидан телевизор кӯрмаслиги ва компютерда ӯтирмаслиги керак. «Нуқтали массаж» қилдирсангиз яна ҳам яхши. Буларнинг ҳаммаси уй шароитида қилинадиган амаллар. Лекин албатта болани логопед кӯригидан ӯтказинг ва улар билан муолажаларни ӯтказинг. Валлоҳу аълам!.