Қазо намоз

06:37 / 17.09.2021 | mkk nmm | 315
Ассалому алайкум! Менинг қазо намозларим кўп, шунинг учун иншаллоҳ Аллоҳ насиб қилган кун Маккага бориб тавоф қилганимда ва ўша ерда қазо намозларими ўқисам бўладими? Чунки Маккада ўқилган 1 ракат намоз адашмасам 500 ракат намоз ўқиган билан тенг. Балки кам, балки кўпдир, шундай қилсам тўғри бўлиб қабул бўладими?
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Савоби тенг, ўзи эмас. Каъбада бир ракъат ўқиган 500 ракъат ўқиган бўлиб қолмайди, балки 500 ракъатнинг савоби берилади. Қанча қазо қилган бўлсангиз, шунчани адо этмай туриб сиздан соқит бўлмайди. Валлоҳу аълам!