Ижара

05:21 / 23.09.2021 | Mamarasulova Durdona | 262
Ассалому алайкум! Аллоҳ илмингизни зиёда қилсин! Мен Университетда ўқийман, дарсларим тушдан кейин 1 да бошланади. Дарсдан чиққанимдан кейин қишлоғимга етиб боргунча жуда кеч бўлиб кетади ёки такси умуман қолмайди. Шунинг учун ижара мен учун жуда қулай, ҳам намозларим ҳам қазо бўлмайди. Лекин шаҳарда ёки унга яқин атрофда маҳрам қариндошим йўқ, шундай ҳолатда бегона хонадонда ижара эвазига қизлар билан бирга турсак гуноҳ бўлмайдими? Баъзилар бу ҳаром деди, шу тўғрими? Агар чиндан гуноҳ бўлса юқоридаги сабаблар бу гуноҳга узр бўладими?
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Номаҳрамлардан омонликда бўлса жоиз. Валлоҳу аълам!