Биз оиламиз билан икки йилдан бери Америкада яшаймиз. Куни кеча ўғлимнинг мактабидан хат келди. Хатнинг мазмуни тахминан қуйидагича: «Фалон куни фалон соатда болаларга жинсий тарбияни тушунтиривчи видеоролик қўйиб берилади ва шу ҳақида дарс ўтилади. Шунга рухсат берасизми?». Биз турмуш ўртоғим билан албатта рухсат берганимиз йўқ. Лекин шу дарсда қатнашадиган синфдошларидан эшитиб нотўғри тушунчага эга бўлиб қолмасмикин деган ҳадикиш ҳам бор. Шу сабабдан педагог ва психолог маслаҳатларини билмоқчи эдим.
Одинахон Устоз, шариатимиз кўрсатмалари бўйича бу масалага қандай қаралади?
Жавобингиз учун рахмат!
Руҳшунос:
Ва алайкум ассалом! Афсуски хатингизда ўғлингизнинг ёши ёзилмаган. Болаларга жамиятнинг таъсири жуда катта албатта. Наилож, ҳозирча ўғлингиз билан ҳар куни «Мактабда нималарни ўргандинг, қандай янгиликлар бўлди?» ва ҳаказо саволларни тез-тез бериб, бахсга тортиб туринг. Номаъқул гап-сўз айтса «бу иш ўзбекчиликка, шариатимизга тўғри келмайди» деб, сабабини ҳадислар ва ўтмишдаги улуғ инсонларнинг китобларидан намуна келтириб тушунтириб туринг. Бу борада айниқса, Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг «Руҳий тарбия», «Зикр аҳлидан сўранг», «Ҳадис ва ҳаёт» китобларидан фойдаланишни тавсия қиламан. Валлоҳу аълам!.