Ассалому алайкум! Исмим Шукур, ёшим 19 да. Хотирам жуда паст, баъзан нарсаларни 5 сонияда унутиб кўяман. Қандай дорилар ичсам бўлади? Илтимос ёрдам беринг, олдиндан раҳмат
Руҳшунос:
Ва алайкум ассалом! Аввало малакали невролог билан кузатувни келишиб олинг. Хотирани чарҳлашнинг маҳсус машқлари бор, уларни бажаришни бошланг.(Невролог шифокорларда бу схемалар мавжуд, интернет тизимидан кўрсангиз ҳам бўлади). Кунига 100 грамм ширин бодом истеъмол қилинг. Наҳорга тарёқ ичишни одат қилинг (5-7 хил асални аралаштириб қўйиб, ҳар куни 1 чой қошиқ 200мл. илиқ сувга эритиб соат 05-00 да ичинг. Чунки айнан шу вақтда ичак мередиани фаоллашиб, асал таркибидаги элементларнинг қонга яхши сўрилиши ва бош мияга тўсиқсиз бориши таъминланади.) ЦЕРАКСОН препаратини аввал томир ичига томчида,сўнг ичишга қўллаш ниҳоятда яхши самара беряпти. Шифокорингиз билан бу масалада маслаҳатлашинг, ҳоссатан монеликларингиз бўлмаса бемалол бошлашингиз мумкин. Шифо бўлсин. Валлоҳу аълам!.