Бола тарбияси

14:20 / 20.05.2017 | Савол | 1694
Ассалому алайкум! Ўғлим тўрт ёшда, боғчага боради. Унда ўзига бўлган ишончни янада мустаҳкамлаш, мустақил фикрлаши учун нима қилишим керак?
Руҳшунос:
Ва алайкум ассалом! Ёш болаларда ўзига бўлган ишончини пайдо қилиш ва мустаҳкамлаш йўли фақат битта, ота-она фарзандига кучли меҳр беришидадир. Кунига 6 маҳал қаттиқ қучоғлаб турилиши, ҳар қандай вазиятда уни мақтаб, ёмон иш қилиб қўйса бу иши нотўғри эканлигини насиҳат қилиш йўли билан тушунтириш ва айниқса нима учун нотўғри иш эканлиги сабабини кўрсатиш лозим. Мустақил бўлиши учун эса бу ёшда қошиқ ва вилкаларни ўзи ушлаши, катталарнинг ёрдамисиз овқатланиши, ҳеч бўлмаса ромолча ва ички кийимларини ўзи ювиши керак. Валлоҳу аълам!.