Ассалому алайкум! Эрим яхши инсон, аммо қайнонам ва қайнсинглим билан чиқиша олмаяпман. Нима қилсам ҳам ёқмаяпман. Турмушимга 7 йил бўлди, кўп маратоба қўл кўтаришган. Қайнонам арзимаган нарсага «сендан розимасман» дeп айтаверадилар. Қандай қилиб рози қилсам бўлади? Илтимос ёрдам бeринг
Руҳшунос:
Ва алайкум ассалом! Қайнона ва қайнсинглингизга яхшилик қилиб, кӯнгилларини олиш учун аввало ҳаёлан яхшилик қилишни бошланг. Психологияда шундай тренинг бор: эрталаб уйғонганингизда ва кечқурун ухлаб қолай деб турган вақтингизда улар билан аҳил, иноқ, сермазмун, ҳурмату-иззатли турмуш тарзини кечираётганингизни ҳаёлингиздан ӯтказинг. Ҳар хил яхши воқеаларни кӯз олдингизга келтиринг. Шунда қалбан уларга яқин бӯла бошлайсиз. Агар сиз уларни кечириб юбориб, ичингизда уларга нисбатан ҳеч қандай адоват, хафагарчилик бӯлмасагина чинданам меҳрингиз ошади. Сиз улардан хафа экансиз, ичингиздан уларни ӯзингиздан нари қиладиган энергия таратасиз. Буни улар албатта сезишади ва сизни янаям ёмон кӯра бошлашади. Ӯша «ёмон» энергиянгизни йӯқотишингиз керак, яъни кечириб юбориш, адоватни қалбдан хайдаш зарур. Кӯпроқ дуода бӯлинг. Валлоҳу аълам!.