Ассалому алайкум! Хурматли мутахассис, Исмим Дилшодбек, ёшим 39да. Ёшликдан мени хотирам аьло даражада бўлган, кўп нарса эсимда қолади. Ҳозирга келиб сал пасайишини ҳис қиляпман. Нимадан деб ўйлайсиз? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат
Руҳшунос:
Ва алайкум ассалом! Кўпинча ҳаддан зиёд толиқиш, бош мияда қон айланишидаги етишмовчилик, умуртқа поғонасидаги ўзгаришлар, камқонлик, сурункали уйқу дефицити (етишмовчилиги) каби яна бир қанча сабаблар хотирани сусайтиради. Аввало малакали невролог билан кузатувни келишиб олинг. Хотирани чарҳлашнинг маҳсус машқлари бор, уларни бажаришни бошланг. (Невролог шифокорларда бу схемалар мавжуд, интернет тизимидан кўрсангиз ҳам бўлади.) Кунига 100 грамм ширин бодом истеъмол қилинг. Наҳорга тарёқ ичишни одат қилинг (5-7 хил асални аралаштириб қўйиб, ҳар куни 1 чой қошиқ 200мл. илиқ сувга эритиб соат 05-00 да ичинг. Чунки айнан шу вақтда ичак мередиани фаоллашиб, асал таркибидаги элементларнинг қонга яхши сўрилиши ва бош мияга тўсиқсиз бориши таъминланади.) ЦЕРАКСОН препаратини аввал томир ичига томчида,сўнг ичишга қўллаш ниҳоятда яхши самара беряпти. Шифокорингиз билан бу масалада маслаҳатлашинг, ҳоссатан монеликларингиз бўлмаса бемалол бошлашингиз мумкин. Шифо бўлсин. Валлоҳу аълам!.