Ота-онам розилиги учун ўзим ёқтирмайдиган инсонга турмушга чиқишим шартми?

21:01 / 28.09.2021 | Muqaddas | 633
Ассалому алайкум! Яқинда 18га кираман, онам мени турмушга бермоқчилар, аммо келган совчиларни ҳеч бири менга мақул эмас. Онамга совчилар орасидан бир оила маъқул, лекин менга маъқул эмас. Шу вазиятда онам ва оиламдагиларни рози қилиш учун менга маъқул бўлмаган оилага келин бўлишим ва ўзим ёқтирмайдиган одамга аёл бўлишим керакми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Шарт эмас. Кўнглингиз истаганини ихтиёр қилишга ҳаққингиз бор, куёвликка номзод шаръан муносиб бўлиш шарти билан. Валлоҳу аълам!