Тарбия

23:49 / 23.08.2021 | Abu Yusuf | 314

Ассалому алайкум! Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар бир масалада маслаҳатингизга муҳтожман менинг ёшим 22 да Бир нафар синглим 20 ёшда бир нафар укам бор 16 ёшда. Ота онам яхши инсонлар онам мен укам фарз намозларни Аллоҳ қодир қилганча адо қиламиз. Оилавий муаммо сабабли сизларга мурожаат қилябман. Ота онам ҳалол одоб аҳлоқли эл ичидаҳам ҳурматли инсонлар. Бизнинг авлодимизда ҳеч шармандалик ҳолат бўлмаган минг афсуслар бўлсинки синглимни тарбияси ёмон чиқди. Отамлар 6 та ўғил фарзанд отам 5 фарзанд оилада бобом ва бувимлар билан биз қолганмиз ота онам иларни хизматини қилиб дуоларини олишди онамҳам бирор мартта бувим билан уршганини ёки гап қайтарганини билмаяман бобом бувимлар оламдан ўтиб кетишди. Онамнинг онаси ёлғиз яшагани сабабли синглимни ёшлигидан илтимос қилиб олиб кетарди деярли хар куни улар билан яшарди кундузи мактабдан қайтиб уйимизда ишларни қилиб кейин кеч бўлмасдан яна кетарди вақт ўтди тарбияси жуда ёмон биз билан умуман чиқишмайди бувимизниҳам ҳурмат қилмайди. Ҳозир энди биз билан яшаябди уйимиздан нарсалар йўқолди кейин билсак ўғри синглим экан бу ҳолдан онам ва отам анча сиқилиб қолишди онам ҳушидан кетди ҳозир боши оғрий диган болиб қолган отам ҳам туҳкун бу орада ундан телефон топиб олдим ва ир бола билан ишқи муносабати борлигини билиб тўғри тушунтрдим умуман қўл кўтармадимҳам узим илм олишни босглагандим шуннивг учун Аллоҳ учун кечирдим ва яхши, тўғри юришини илтимос қилдим. Кейин ҳижоб кийишни талаб қилдим шунджайҳам болди ва ,яна бир муддат ўтиб яна шармандалик ҳолат ички ишлардлан телефон қилишди бозорда телфон ўғирлаб қўлга тушган экан онамга айтмадим онам жуда кўнгли нозик бировга қаттиқ габирадиглан инсон эмаслар отам чет элда эди бордим жуда қаттиқ бошим эгилди уйга олиб келдим 1 эмас 3 та телфон 10 га яқин йигитлар билан суҳбатлар телеграмда бемани фахш нарслар чидаб туролмадим қўл кўтардим узи битта қиз болгани учун ёшлигидан қўлига кўп пул беришган яхши кийинтришган ўғрилик қилишга нима сабаб бор оиламиз ўрта ҳол лекин синглимга яхши шароит қилиб беришган бир эмас 10 15 жуфт оёқ кийқимлар нолийдиган ҳолат йўқ ҳозир бошим қотиб қолган силаи раҳм жигарлик алоқаларини узиш Аллоҳга ҳуш келмаслигини биламан лекин ота онамни заррача яхши кўринмайдиган бизларниҳам яхши кўрмайдиган шарманда сингилга қаердан меҳр болсин хатто онам боридан йўғи яхши деудииган бўлиб қолди билмади отам ёки мен зино қилиб юрмаган бўлсак хатто шу онам синглимга ёмон назар тушмасин деб биров билан харом муносабатҳам қилмаяман кўзимни ҳам тияман билмадим кочадаҳам юролимидган болиб қолдим синглимни ҳақига кўп дуо қилдим ҳозир уммуман меҳрим қолмаган бу ҳолатда мен нима қилай тезроқ турмушга берсак қайтиб юзиниҳам олигиниҳам тригиноҳам кўргим йўқ

Руҳшунос:

– Ва алайкум ассалом! Ҳар бир бандага ҳаёти мобайнида синовлар берилади. Буни ҳаммамиз биламиз. Лекин бошимизга кулфатлар тушганида синовга қилган сабримиз ва оқилона фикр юритиб қилган ҳаққоний қарорларимиз эвазига қанча ажр-мукофотлар олишимиз эсимизга келмай қолади. Эҳтимол сизнинг қилган сабрингиз ҳам ажр-мукофотлар олишингизга сабабдир? Синглингизни иложи бўлса психотерапевт ҳузурига олиб бориш керак. Чунки бу ҳолатига психик бузилишлари сабаб бўлиши мумкин. Болалигидаги баъзи ҳолатлар ҳам сабаб бўла олади. Намозларингизда унинг ҳаққига дуода бўлинглар. Валлоҳу аълам!