Қуръон ёдлашда Мишари Ал-Афасий қироати

17:15 / 28.09.2021 | Durdona | 377
Ассалому алайкум! Фарзандларимга Қуръон ёдлатаман алҳамдулиллаҳ. Болалар 1 та оятни кўп-кўп ўқиб ҳамда аудиода эшитиб ёдлашади. Аудиода Мишари Ал Афасийнинг аудиоларидан фойдаланамиз. Табиийки болаларим ҳам Мишарининг оҳангида ёд олишади. Яқинда рус сайтларидан бирида ўқиб қолдим. Мишари қироати қўшиққа яқинлиги учун жоиз эмас, дейилган экан. Саволим шуки мен фарзандларимни шу қори аудиоларидан фойдаланиб унинг оҳангида Қуръон ёдлашини давом эттираверайми ёки Ҳусорий ва шу каби бошқа қорилар аудиосидан фойдалаганим яхшими?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бу қорини эшитиш жоиз. Таълим учун Ҳусорий, Миншавий раҳимаҳумаллоҳларники афзал. Валлоҳу аълам!