Ишонч

01:00 / 27.05.2017 | Савол | 2168
Ассалому алайкум! Ўзимга бўлган ишончни қандай оширсам бўлади? Ички қаршилигимни қандай eнгишим мумкин?
Руҳшунос:
Ва алайкум ассалом! Инсон қанчалик билимга чанқоқ бӯлса, кӯп ӯқиб ӯрганса, ӯқиган нарсаларини мағзини чақа олса, шунча кӯп ӯзига бўлган ишончи ортади. Шунингдек иш ёки ӯқиш юзасидан инсонлар билан тез-тез учрашиб турсангиз яна ҳам яхши. Инсоннинг қанчалик билими кам бӯлса шунча ӯзига ишончи паст бӯлади. Албатта бекорчи гаплардан ҳам сақланиш зарур. Сабаби улар туфайли инсон ўз энергиясини йӯқотади ва одамлар орасида обрўсизланиб, бетайиндек кўрина бошлайди. Натижада ўзига бўлган ишончи янада камаяди. Валлоҳу аълам!.