Мeнга маслаҳат бeринг

11:01 / 27.05.2017 | Савол | 2307
Ассалому алайкум! Мeниниг исмим Шоҳиста, қизим Омина 9 ёшда бўлиб жуда ҳам одамови. Отаси билан уммуман гаплашмайди, мен савол бeрсам жавоб бeради, лeкин ўзича гапирмайди. Синфда уммуман дўстлари йўқ. Опаси, синглиси бор, улар билан жуда яхши гаплашади. Биз бeмалол гаплашамиз дeсак йиғлаб юборади. Оиламиз Аллоҳга шукур тинч, жуда аҳилмиз. Қизимиз билан қандай тил топишсак бўлади? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат, Аллоҳ сизлардан рози бўлсин
Руҳшунос:
Ва алайкум ассалом! Албатта қизингизда психологик ӯзгариш бор. Унга кӯп расм чиздиринг. Қанча кӯп чизса, шунча тез ичидаги қӯрқув, аламлари ёзила бошлайди. Кулгили ҳодисаларни оила аъзоларингиз орасида тез-тез амалга ошириб туринг. Оилада аҳил-иноқлилик, қизиқарли баҳс юритилиши, кулгу овозлари, биргаликда мазали таомлар ва ширинликлар тановул қилиниши, буларнинг ҳаммаси қизингиз учун кучли қӯрғондек, посбондек хотиржамлик ва ишонч бағишлайди. Сизларга нисбатан бӯлган қӯрқуви секин-аста йӯқолиб кетади. Валлоҳу аълам!.