Ўғлимга насиҳат

11:02 / 27.05.2017 | Савол | 1969
Ассалому алайкум! Муҳтарам маьнавий кўмак берувчи, ўз ишига фидоий инсонлар, сизларга саволим, ўғлим 14 ёшда, мен уни 6 ёшдан бери ёлғиз ўзим тарбияламоқдаман. Отаси баъзи сабабларга кўра биз билан эмас. Ўғлим ҳозирда жуда тез чарчаб, бўшашиб кетаверади (лекин ўқишдан бошқа иш билан шуғулланмайди). Атрофдагиларга эътиборсиз. Унга қаттиқ ҳам гапириб кўрдим, дўстона суҳбатлашиб ҳам кўрдим, лекин фойдаси бўлмади. Илтимос маслаҳат беринг, қандай йўл тутай? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат
Руҳшунос:
Ва алайкум ассалом! Ӯғил бола тарбиясига она барибир қаттиқ тура олишга ожиз. Болага албатта отанинг тарбияси зарур. Лекин ҳозирча бунинг иложиси йӯқ экан унинг тоғаси ёки амакиси, хуллас ӯғлингизнинг олдида обрӯси бор бӯлган бирор эркак кишининг тарбиясини қӯшиш керак. Жуда бӯлмаса бирор спорт тӯгарагига берсангиз, у ердаги тренернинг тарбиясини олса ҳам бӯлади. Ҳамда бирор касб-ҳунари бор бӯлган эркак кишига ӯғлингизни шогирдликка беринг. Она барибир кӯнгли юмшоқ инсон. Баъзи шарт-шароитда «эркакчасига» гаплашадиган инсоннинг ёрдами албатта зарур сизга. Эркак ва аёл кишининг дунёқараши ҳар хил. Шунинг учун ӯғил бола сизни тушуниши ва гапингизга кириши мушкул. Сиз тушунган нарсани ӯғлингиз тушунмайди ва ӯғлингиз хоҳлайдиган ишни сиз хуш кӯрмайсиз. Валлоҳу аълам!.