Дангасалик давоси

09:28 / 28.08.2021 | Iroda Ahmedova | 384

Ассалому алайкум, Муҳтарам Устозлар! Саволим шундан иборат: Шукур, 5маҳал намоз ўқийман. Лекин охирги пайтларда иймоним сустлашгандек, дангаса бўлиб қолгандекман. Бир жойда ўтириб қолсам, шу жойдан туриб, уй ишларига киришиш, дарсимни қилишга журъат, ғайрат топа олмаяпман. Бу сусткашлигим ўзимга зарар эканини билсам ҳам ушбу одатимдан қутула олиш жуда қийин бўляпти. Энг ёмони ва мени сизлардан маслаҳат сўрашга ундаган асосий сабабим баъзи кунлари шом ёки аср намозим қазо бўлиб қоляпти. Бундан ниҳоятда афсусланяпман. Илтимос бу вазиятдан чиқиб кетишим учун йўл кўрсатинг. Аллоҳ умрингизни ва илмингизни зиёда қилсин!

Руҳшунос:

– Ва алайкум ассалом! Намозларингиздан дарров туриб кетмай бир оз зикр қилиб ўтиринг. Сўнг ўзингизни дуо қилинг. Дангасалик аслида миянинг муҳофаза механизми ҳисобланади. Қачонки онгингизда кераксиз деб ҳисобланган иш деб қаралса ана ўша ишга дангасалик қилиб қолинади. Шунинг учун онг даражасида намозни ўта муҳим, ҳаёт мамот даражасидан ҳам муҳим деб қараш лозим. Шаръий илмларни ўрганишга шошилишингиз зарур. Шунда намозга ўз вақтида шайланиб турасиз иншааллоҳ. Валлоҳу аълам!