Ассалому алайкум! Хурматли сайт ходимлари, ишларингизга омад тилайман. Менинг ўғлим 7 ёшда, боғчага боради. Биз Россияда яшаймиз. Ўғлим ҳозир жуда дангаса, жаҳлдор ва ўртоқлари билан ҳам кўп урушади. Кейин иштаҳаси ҳам йўқ. Олдиндан раҳмат, Аллоҳ илмингизни зиёда қилсин
Руҳшунос:
Ва алайкум ассалом! Боланинг ичида кимларгадир нисбатан «алами» бӯлганида урушқоқлиги ошиб кетади. Дангасалигига сабаб эса, ривожланиш учун келажагини кӯра билолмаяпти. У билан кӯп савол-жавоб қилиш орқали, келажаги порлоқлигини тушунтиринг. Болага кӯпроқ расм чиздиринг. Расм чизиш орқали кӯп негатив ҳис туйғулари чиқиб кетади. Албатта, вақтида ухлатиш ва вақтида уйғотиш, тӯғри овқатлантириш, тоза ҳавода кӯп айлантириш ва ҳар хил ӯйинларни ӯйнатиш, бадантарбия қилдириш керак. Иложи борича ширинлик бермаслик керак. Ширинлик ӯрнига эрталабдан то соат 17 ларгача мева ва қуритилган мевалардан тановул қилдирилса нур устига аъло нур. Динимизда саҳобалардан келган жуда кӯп ривоятлар, бӯлган воқеаларни эртак қилиб айтиб бериш орқали, боланинг кӯнгли юмшаб, «қулоғи юмшоқ» бӯла бошлайди ва сизнинг чин дӯстингизга айланиб, Аллоҳ ҳоҳласа солиҳ фарзанд бӯлиб етишиб чиқади. Айниқса, ота-оналарнинг энг катта хатоси боланинг олдида бир-бирлари билан тортишишлари. Бундай жанжаллардан бола жуда кучли стресс ҳолатига тушади ва «типратикан» бӯлиб олади! Иложи борича, боланинг ақлли, зукко, инсониятга меҳрибон бӯлиши учун, аввалом бор ота-онаси бир-бирига бўлган меҳри ва чуқур ҳурмат-эхтиромини боланинг олдида намоён этишлари зарурдир. Валлоҳу аълам!.