Ҳижобга ота-онам қарши

20:43 / 30.09.2021 | Zarina Norqizilova | 1891
Ассалому алайкум! Бу савол мендан олдин бир тенгдошим томонидан берилган экан аммо сиздан тўлиқроқ жавоб олишни истадим. Ҳижоб фарз бўладиган ёшга етганимга 3 йил боляпди. Анчадан бери киришни ҳоҳлайман лекин ота онам ва оиламдагилар қаттиқ қаршилик билдиришмоқда. Кўчага чиқганимда ҳар бир номахрамнинг назари гуноҳ эканидан озимни ёмон ҳис қиламан. Ораниб чиқмоқчи болсам ота онам чиқармайди. Уларни ёмон демайман алҳамдулиллаҳ намозларим рўзаларимга қаршилик қилишмайди лекин ҳижоб орашга бўлган ҳоҳишим кун сайин ошмоқда. Менга бу вазиятда ота онанг рухсат беришмаса сабр қил, бир кун албатта инсоф беради дейишяпди. Сиздан ҳам маслаҳат олмоқчи эдим. Саволни қайта берганим учун узр.
Мутахассис:

Ва алайкум ассалом. Албатта аввало Аллоҳнинг айтгани қилинади. Имкон қадар авратларингизни тўсинг, рангсиз нарсалар билан ясама соч билан бўлса ҳам. Валлоҳу аълам.

Ҳасандан ривоят қилинади:   

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Холиқнинг маъсиятида махлуққа итоат йўқ» – дедилар”. Ибн Абу Шайба ривоят қилган. (Муттафақун алайҳ)

Яъни, бандани рози қиламан деб, Аллоҳ таолони норози қиладиган нарсани қилиб бўлмайди.

«لاطاعةلمخلوقفيمعصيةالخالق»

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадиси муборакларида : “Аллоҳга осий бўладиган ўринларда махлуққа итоат қилинмайди” деганлар.

https://t.me/muallim_media/381

 https://t.me/bintusodiq/11937