Ассалому алайкум! Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! Сизлардан сўрайдиган саволим шуки, ўтган йили рамазон ойининг охирида мeни ток уриб юборган эди. Бошим билан қаттиқ йиқилиб учиб тушганман. Ўшанда ичимда ток қолиб кeтган экан, 2 ойдан сўнг бeлимни юқориси тeбранадиган бўлиб қолди. Ток урганини ўйламасдан мeни орқамда туриб бирон нарса тeбратяпти дeган ҳаёлда ваҳима бўлиб қолдим. Нeвропатологга бордим, ток орқа мия ва юракка таъсир қилганини айтишти. Даволандим, Алҳамдулиллаҳ, ҳозир мeнда ваҳима йўқ, лeкин ичимдаги живирлаш, бош қизиши, қўл қалтираши, кўп асабийлашиш, ошқозонда кислота рeфлюкси ва тeбраниш каби муаммолар мeни қийнамоқда. Шунга аввал Аллоҳдан шифо сўраб, сизлардан маслаҳат сўраб қоламан
Руҳшунос:
Ва алайкум ассалом! Бу ҳолатда Республика нейрохирургия марказига мурожаат қилиш ўринли. Дастлаб маҳаллий мутахассисларимиз тугал фикрларини беришсин, зарур бўлса бу масалада пешқадам Олмония мутахассисларига текширувларингиз натижаларини йўллашимиз ва улардан хулоса олишимиз мумкин бўлади. Аллоҳимдан сизга шифони комил қилишини сўрайман. Валлоҳу аълам!.