Ёрдам беринг

23:14 / 30.09.2021 | Munisa | 384
Ассалому алайкум! Одинахон опа. Мен динимиз ҳақида озми кўпми ўргандим. Ёшим 26да. Мен олдинлари кўп қўшиқлар эшитардим сериалларни қолдирмасдан кўрардим. Ҳозир эса булар мен учун аҳамиятсиз ёлғондан иборат. Ижтимоий тармоқларда сизни кузатиб бораман. Сиз туфайли Шайх ҳазратларимиз жойлари жаннатдан бўлсин туфайли кўп нарсаларни ўргандим. Айниқса ошиқлар кўрсатувини ҳар бир сонини қолдирмай кўзимда ёш бн кўраман. Мен ҳазратимизни кўрмаганман. Лекин тушимга кирганлар улар менга таббасум қилиб турганларида сизни яхши кўраман деб қучоқлаб йилаганим ҳолатида туш кўрдим. Мен икки нафар қизни онасиман. Иккинчи қизимга сизга ҳавас қилиб исмингизни қўйганман. Мен динимизни пайғамбаримизни салафи солиҳларни яхши кўраман. Саодат асри қиссаларини ўқиб тасирланганман. Кўп исломий филмлар томоша қиламан. Лекин ўзгарувчанман. Номозни кўп қазо қиламан. Жаҳлдор турмуш ўртоқман фарзандларимни солиҳалар бўлиши учун тарбия беришга қийналяпман. Кўчада ғийбат ёлғон ишлатиб қўяман. Балололарга дардларга сабрсизман дарров ношукурлик қиламан. Ҳозир жуда қийналиб турибман фарзандларим турмуш ўртоғим ишим энди ишга кирдим. Роса бетга чопар бўб кетяпман. Айниқса турмуш ўртоғимни кўп хафа қиламан. Соғлиғим жойида тез тез даволанаман калсий магний етарли. Негадир асабий урушқоқман. Иродасиз сабрсизман. Нима қилсам шукрли сабрли қалби бн тили бир ҳаммасига улгурадиган муслима аёл бўлоламан.Илтимос сизни бир оғиз сўзингизга муҳтожман.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ҳамма одам боласи хатокор, хатокорларнинг яхшиси кўп тавба қилувчидир. Тавбани кўпайтиринг. Истиҳфорни кўп айтинг. Зикрларни лозим тутинг. Валлоҳу аълам!