Ассалому алайкум! Ҳурматли сайт ходимлари сизлардан Аллоҳ рози бўлсин! Менинг 3 та фарзандим бор. Ўғлим 7 ёшда, қизим 5 ёшда. Ўғлимга Муаллими соний китобини ўқитмоқчи эдим, боғчада мактабга тайёрлов курсига ҳам боради. Уйга вазифа берилади, бу йил мактабга чиқади. Саволим агар мен ҳаммасини баробар ўргатсам болага оғирлик қилмайдими? Баъзида дарс қилишга эриниб, ўйинга овунади. Олдиндан раҳмат
Руҳшунос:
Ва алайкум ассалом! Болага 7 ёшдан кўп дарс юклатилса бўлади, фақат кун тартибига амал қилиниши шарт. Яъни тўғри овқатланиш, 8-9 соатлик кечки ва 1-1,5 соатлик кундузги уйқу, тоза ҳавода бадан тарбия, 1-2 соатлик ўйин. Мана шуларнинг орасида 2-3 марта ярим ёки бир соатдан дарс учун вақт ажратилса бўлади. Валлоҳу аълам!.