Ассалому алайкум! Саволимни жавобини топа олмай, қайтадан ёздим. Асабим чарчаганлигиданми бошимнинг тепаси сиқиб оғрийди, бошим билан қўлимда қалтираш пайдо бўлди. Маслаҳат беринг
Руҳшунос:
Ва алайкум ассалом! Ӯтган сафар берган жавобимни илова қиламан: «Аввало невропатолог кӯригидан ӯтиш керак. Агар ҳеч қандай сабаб топилмай, гематомалар чиқмаса, фақат асаб ёмонлиги аниқланса, у холда бошга дарсенваль ва енгил массаж қилиниши керак. Асабни тинчлантирувчи валерьянка ичиб турилиши, ухлаш олдидан 1 соат пиёда юриб келиб, 1 пиёла илиқ сутга 1 чой қошиқ асал солиб ичиб ухланса, асаб анча хотиржам бӯла бошлайди. Уйқу шифо уйқуга айланади. Иложи борича 10 кун давомида бошдан оёқ массаж олинса яна ҳам яхши. Бир дафтар тутиб, ҳар куни кечқурун унга бугунги кунингиз учун кимларга миннатдор эканлигингизни ёзиб борсангиз, ҳаётингиздан мамнунлик, шукрона ҳисси кӯпая бошлайди. Хафагарчилик бӯлган бӯлса ҳам, бунда ҳам бир ҳикмат бор деб, сизга номаъқул иш қилган одамларга улар сизни янада кучли инсон бӯлишингизга сабабчи бӯлишганлиги учун миннатдор бӯлишни ӯрганинг. Тӯғри овқатланинг. Ҳеч ким билан тортишманг. Кӯп сукут сақланг. Ҳар гал сукут сақлаганингизда энергиянгизни сақлаб қоласиз. Инсон кӯп гапириши, кӯп тортишиши, кӯп ухлаши, кӯп кулиши ва кӯп овқат ейиши орқали касаллана бошлайди. Зикрни кӯпайтиринг. Валлоҳу аълам!».