Ассалому алайкум! Эр хотинига агар шу ишни қилсанг, талоқсан, деса. Хотин ўша ишни қилса талоқ тушадими? 3 талоқ дейилмаган, қайта никоҳ ўқитиш керакми шунақа вазиятда?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Тушади. Бир ва икки талоқдан кейин қайта ярашишга йўл бор. Талоқнинг ражъий ёки боинлигиги қаралади. Ражъийдан кейин никоҳ ўқитиш шарт эмас. Боиндан кейин ўқитиш шарт. Валлоҳу аълам!