Ассалому алайкум! 1) Одина опа, қизим 6 ойлик бўлди. Сочини яқинда олгандим, лекин ахлат қутисига ташлаган эдим. Сочи роса сийрак, кам чиқди, ўшани граммида ҳали эҳсон қилмагандим, эҳсонни тахминан кўнглимдан чиқариб берсам бўладими? 2) Клик орқали бола пулидан эҳсон қилсам бўладими? Бир қиз касал, шифохонада, уларнинг карта рақами ёзилган, ўша эҳсон фарзандим сочини грамига ўтадими? 3) Фарзандим сочини аҳлатга ташлаганим учун росаям виждоним қийналяпди, иншаллах энди фақат сочларини олсам кўмаман, қилган хатойимни қайси йўл билан тузатсам бўлади?
– Ва алайкум ассалом! Саволлар биттадан берилади. Тахминан қилиб эҳсонини беришингиз жоиз. Валлоҳу аълам!