Ассалому алайкум! Менга шифокор Дуовит витаминли комплекс таблеткаларини ёзиб берганди. Улар қизил рангда экан, ичишга шубҳаланяпман. Сабаби маҳсулотлардаги қизил ранг асосан кошенил экстракти яъни қизил рангли майда ҳашаротдан олинар экан. Шаъриатимизда ҳашаротлардан фақатгина чигиртканинг истеъмоли ҳалол қилинган. Айтингчи, бу каби дори воситаларини қабул қилиш орқали ҳаром луқма еган ҳисобланамизми? Жавоб учун олдиндан раҳмат.
– Ва алайкум ассалом! Агар ҳақиқатда кошенилдан олинган бўлса, шундай бўлади. Валлоҳу аълам!