Саволим бор

11:25 / 27.05.2017 | Савол | 2160
Ассалому алайкум! «Чоколатe слим» нима, унинг зарари йўқми? Жавоб учун олдиндан раҳмат
Шифокор:
Ва алайкум ассалом! Халқим соддадиллигидан фойдаланаётган турли чет эл корхоналари аслида ўз «мўжизакор маҳсулот»ларини пуллаш пайидадирлар. Сиз сўраган шоколадли ичимлик таркибини эринмай таҳлил қилайлик:
Какао кукуни
Годжи мевалари (Хитой)
Чиа уруғлари
Яшил кофе доначалари
Линчжи замбуруғи (Хитой)
Ишлаб чиқарувчи маҳсулотини қанчалар безарар дея мақтамасин, унинг таркиби ўзи ҳақда сўзлаб туради. Какао — иссиқ мизожга эга маҳсулот бўлиб, қон босим ва пульс ортишига, бурун қонашига, ошқозон-ичак яралари ҳуружига, қабзиятга, аллергик реакцияларга кўп сабаб бўлади. Уни кўп истъмол қилиш ҳомиладор ва эмизикли аёлларга айниқса тавсия этилмайди. Таркибнинг ҳар бир ташкил этувчисини шу каби таҳлил қилинса, бу маҳсулотда кишини оздириш учун исботланган таъсирга эга асосий модданинг ўзи йўқ! Шундай қилиб, ҳар нарсани ўз номи билан аташдан чўчимайлик, чуқурроқ таҳлил қилишдан эса айниқса. Текшириш — суннат. Шундай экан ҳулоса ва танловни ўзингизга қолдираман. Валлоҳу аълам!.