Ошқозонимдаги кислотали рефлюкс

11:29 / 27.05.2017 | Савол | 2212
Ассалому алайкум! Ассалому алайкум ва рохматуллоҳи ва барокатуҳ! Мени шу кунларда ошқозонимдаги кислота рефлюкси яъни жиғилдон қайнаши, кекириш, кучли йўтал каби ҳолатлар безовта қилмоқда. Тўртта шифокор 4 хил дори ёзиб берди. Дорилар бир-бирига ўхшайдиган экан, ичдим, лекин ўзгариш сезилмади. Илтимос, маслаҳат берсангиз!
Шифокор:
Ва алайкум ассалом! Энг аввало мизожи совуқ бўлган махсулотларни истеъмол қилишдан қочинг. (Лимон, хамир овқатлар, сумалак, ҳалим, ҳўл меваларнинг аксарият нордон турлари, газли, спиртли ичимликлар, музқаймоқ, қатиқ, кўк сомсалар, қулпнай, довучча, равоч, ток барги кабилар.) Шунингдек, тузламалар, аччик, сирка, ҳаддан зиёд қайноқ ёки совуқ таомлар истеъмоли ҳам ошқозон кислотасини кўпайтиради. Энг ёмони — вақтида овқат емаслик ва нонуштасиз ишга кетишдир. Сурункали стресс ҳолатлари ҳам бунга яхшигина сабаб саналади. Демак, энг аввало турмуш тарзингизни таҳлил қилиш лозим бўлади. Сўнгра диафрагма чуррасини истисно қилиш керак (осмонга караб ётган холатда барий ичирилиб, рентген қилинади ва чурра — «грыжа» мавжуд бўлса аниқланади). Сизни қайси шифокор кўрганини билмайману, аммо Республика Гастроэнтерология Маркази (янги ТошМИ) ҳозирда ТМА малакали мутахассисларига кўринишингизни тавсия қиламан. Валлоҳу аълам!.