Эндрометриоз

11:30 / 27.05.2017 | Савол | 2149
Ассалому алайкум! Ёшим 21 да, тўрт ой олдин киста борлиги аникланиб лапороскопия ёрдамида операция бўлдим, шифокорлар операция пайтида менда «эндометриоз шейки матки» борлигини аниқлашди. Киста безарар эканлиги айтишти. «Олти ойдан бир йилгача вақтингиз бор агар шу вақт ичида турмушга чиқиб ҳомиладор бўлсангиз, бу касал ўзи йўқолиб кетади, бўлмаса ВИЗАННА деган дорини ичасиз», — деб айтди шифокор. Бу дорини организмга жуда ҳам зарар деб эшитдим. Мени ин шаа Аллоҳ Рамазон ойидан кейин турмушга беришмоқчи. Ҳисобласам шифокорга борганимдан олти ой кейин турмушга чиқарканман, энди қачон ҳомиладор бўлишим ноаник бўлади албатта. Ҳозир энди нима қилишни билмаяпман, менга маслаҳат беринг илтимос
Шифокор:
Ва алайкум ассалом! Ҳеч қандай препаратни ичмай ва қўрқмай соф, муқаддас динимиз буюрганидай турмуш қуришингизни тавсия қиламан. Ин шаа Аллоҳ, тўйдан сўнг ВИЗАННАга ҳожат қолмас. 1-3 ой орасида қайта УТТ текширувини ўтказишни унутманг, натижасига кўра насиб қилса яна хабарлашамиз. Бахтингиз бутуну-боқий бўлсин! Валлоҳу аълам!.