Бефарзандликдан ажрашиш

17:01 / 01.10.2021 | Nozima | 428
Ассалому алайкум! Билимингиз зиёда бўлсин. Саволим оила ҳақида.Оила қурганимга 2 йилдан ошган фарзанд йўқ.Сабабини энди билдик хўжайинимдан экан.Тўғриси буни айтишим қанчалик тўғри билмиману лекин хўжайинимни касали бор эпилепсия тўйдан олдин билмаганмиз.Кейин тўйдан кейин билдим ва 1 ярим йил яширдим.Ота-онамга 1 ярим йилдан кейин айтишга мажбур бўлдим.Сабаби бефарзандлигимиз шу касалликни яъни бу касаллик қўзимаслиги учун ҳар куни эрталаб дори ичардила шу дори таъсир қилёткани доктор андролог томонидан тасдиқланди анча кузатишдан кейин.Энди бу дорини хўжайиним камида 3 йил ичиши керак.Лекин ҳеч қайси доктор бу касаллик йўқалиб кетишига гарантия беришмаган(хўжайинимга тузалиб кетас 3 йил ичиб дейишган ).Демоқчиман ҳаётимда кўп инсонларни ўрганишни бошладим бу касаллиги бор инсонларни.Кўп эшитган одамларимда бу касалликдан туғилган болада ҳам шу касаллик отадан ўтиши юқори экан.4 одамда аниқ эшитдим.Ва улардан 2 таси барибир охирида ажрашишибди фарзандан кейин.(касал фарзанд борлигига балки )Саволим ман нима қилишга ҳайронман.Ота-онам ажрашишим тарафдори.Ҳози 3-4 ойдан бери ота-онамикидаман.Сабаби қайнонам бн охирги марта можаро бўлганди.(баъзида умуман чиқишалмимиз, ўғлини қизғонади кўп можоролар бўлган)Энди биз ажрашишга ариза ёзиб келганмиз.Бошида рози энди энди 3 ой муддат берилгандан кейин (ҳози 2 ой қоляпти) "ман сиздан норозиман қиёматда жавоб берасизла"эри норози аёлни вафот этган қўрқинчли видеони жўнатди.Энди нима қилишга ҳайронман.Жудаям қийин ҳолатдаман.Илтимос маслаҳат беринг.Бу дунё ва у дунёйим учун тўғри танлов қилишимда сизи ёрдамизга муҳтожман.Жавобимгизни кутаман.Рахмат
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Аслида бундай масалаларни икки томон ҳозирлигида кўриш керак. Ҳолат сиз айтгандек бўлса ҳақиқатда, сизнинг ажрашишининг жоиз бўлади. Сизнинг соғлом эр билан яшашга, фарзанд кўришга ҳаққингиз бор. Охират азоби билан сизни қўрқитишлари тўғри эмас. Истихора қилиб кўринг. Валлоҳу аълам!