Қайнона

10:23 / 30.01.2022 | Guzal | 4463

Ассалому алайкум! Келин бўлганимга 4 йил бўлди. 2 та фарзандим бор, шу вақт мобайнида кайнонам билан кўп жанжаллашдик. Қайнонамни ёмон кўраман, улар хам мени ёмон кўради. Қилган хакоратлари, ишларини хеч унутолмайман. Турмуш ўртоғим билан хам орамизга совуқчилик солганлар. Доим мени келин қилганларидан норозилигини юзимга солади. Шундай бўлсада югуриб хизматларини қиламан. Хаётимдан кўнглим тўлмайди. Қайнонам мени ёктирмагани учун доим шундай нотинч хаёт кечиришим керакми. Мен хам оилам, фарзандларим билан бахтли хаёт кечиришни хохлайман. Маслахат беринг нима килай, нима қилсам бу нафратдан халос бўламан?

Руҳшунос:

– Ва алайкум ассалом! Турмуш қургандан кейин янги шароитга мослашиш адаптация вақти бир йилдан беш йилгача. Бу вақтнинг давомийлиги келин ва қайнона ҳамда оиланинг бошқа аъзоларининг интеллектуал шаклланганлиги ёки акси ва феъл-атворининг ноқис ёки яхши эканлигига қараб бўлади. Агар сиз юқори интеллектуал, зиёли, онгли, доно аёл бўлиб чиройли сабр қилиб, унинг ҳар бир фикрига табассум ила гарчи қийин бўлсада бошингизни қимирлатиб “хўп бўлади ойижон” десангиз бир-бирингизга мослашишингиз анча осон кечади. Қайнонангиз нотўғри гап гапирса ҳам буни билиб турсангиз ҳам уни тинчлантириш учун “ҳа сиз ҳақсиз” деб тураверинг. Бу амалингиздан у бошқа ёмонлик қилиш истагида бўлмай қолади. Секин-секин сизга кўнгли исий бошлайди. Бироз вақт ўтгач ҳаётингиз тинч ва осуда бўла боради. Иккалангизнинг бир-бирларингиўзга меҳрингиз орта бошлайди. Буни тезлаштириш учун эса иккалангиз иноқ, меҳрибон, она боладек бўлишингизни тасаввурингизга сиғдиринг, ҳаёлларингизга келтиринг. Ҳар қандай инсон ҳам яхши муносабатга қараб ўзини ўзгартира бошлайди.Валлоҳу аълам!