Асабийлик

20:24 / 20.08.2022 | E'zoza | 7291
Ассалому алайкум! Мен 18 йошли кизман. Алхамдуллиллах хайотимга хаммани хаваси келади. Намунали оилани кизиман.2та келинойим хам бор.Шундай болса хам мен узимни бахтли хис кила олмайман. Чунки хамиша хомуш юраман. Арзимас нарсалардан сикилавераман.Кимдир нега менга бундай деди?! Нега бундай килди? Шу каби саволлар кийнайверади.Хурсанд юрган кунимни эслай олмайман.Узим одамовиману лекин кулимдан анча нарсалар келади. Мени болар болмас хайоллар кийнайверади. Кимдир билан сухбат куриб дилимдагиларни айтгим келади. Лекин мени эшитадиган якин дугона йоки опа- синглим йук.Ши боисдан анчадан бери узим билан узим сухбат киламан( ичимда) Одат тусига айланиб колди.Хеч хам йукота олмаяпман бу одатни. Базида кимдир эшитиб колган болсачи деган хайоллар кийнайверади. Тогриси мен бу хайоллардан чарчадим. У хам йетмаганидай асабийлигим кучайиб боряпти. Кулларимни шакиллатадиган,узимни урадиган одат хам чикардим. Мен булардан кандай халос болишим мумкин. Келажакда бир оилани аклли, бахтли,севимли келини болишни хохлайман. Лекин аввало бу одатлардан кутулишим шартлигини биламан. Илтимос узимни кулга олишимда йордам беринг. Олдиндан рахмат.
Руҳшунос:

– Ва алайкум ассалом!  Мактубингизни ўқир эканман то ўзингизни ўзингиз уришингиз ҳақидаги жойига келгунича тасаввуримда меланхолик темпераментининг типик ҳолати айнан шу ҳолат деган фикрда эдим. Ўзингизни уришингизга келсак бу ҳолат адекват ҳолатга тўғри келмайди. Аммо сиз каби инсонлар жуда кўп. Бу ҳолатни талқин қиладиган бўлсак ўзингизни уришингиз баъзи оғриқларга, ҳаддан зиёд оғир бўлган ўтмишдаги хотиралар ва эмоцияларингизга, ёпишқоқ ҳаёлларга қарши курашишдир. Жисмоний оғриқ қалб оғриғидан эътиборни ўзига тортиб реалликка қайтаради. Яъни одам айта олмаган ҳис-туйғуларини ҳатто ўзи учун ҳам тан олгиси келмайдиган баъзи ҳис-туйғуларининг ноодатий ифодасидир бу. Баъзи одамлар учун муаммоларини ечимини топишда шу иш кор қилиши мумкин. Аммо бу баъзи ҳолатлардагина, жуда камадан-кам ҳолатларда юз беради. Албатта ўзингизни яна уриб, майиб қилишда давом этиш бу сизнинг ихтиёрингиз. Лекин бунинг ўрнига ҳаётий муаммоларни ақл билан ҳал қилишингиз мумкин. Яъни инсонлар билан муносабат қуришга, ўзингизга дам бериб бироз бўшашишга, ўз ҳис-туйғуларингизни ифода этишга секин-аста ўрганишингиз мумкин. Табиийки ҳеч ким сизга дарров натижа бўлади деб ваъда бера олмайди. Натижани ҳам секин-аста кўра борасиз. Фақат биринчи ўринда мана шу муаммоларингизни ўзингиз ҳал этишга масъулиятни ўз зиммангизга олиб ният қилишингиз керак. Набодо аҳволингиз янада кескин тус олса у ҳолда психотерапевт шифокорига мурожаат этишингиз мумкин. Валлоҳу аълам!