Махр

20:57 / 23.08.2022 | . | 1257
Ассалому алайкум! Ман турмушга чиқаётганимда динда айтилган коп нарсалардан хабарим болмаган, шунингдек, махр ҳақида ҳам. Никоҳ оқилишидан олдин акам манга махрдан воз кечдим дегин деб айтган. Нима у десам, пул айтишади, ёки санга пули керакми деганда ман ёқ керемас деб воз кечдим деб айтгандим. Лекин ошанда маҳрга узук билан қанчадур миқдорда пул дийилганда, (аниқ эсимда ёқ) лекин манимча никоҳ оқиган домла узукдан ташқари пул бериш керак деганида ман пулдан воз кечгандим. Шунда узук манга маҳр сифатида отадими ёки озим алоҳида маҳр сорашим керакми ёки оша воз кечганим болаверадими. Бир масалада маҳрни қолга олмай туриб воз кечиболмайди диб эшитгандим. Шу гап қанчалик тогри?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ўзингиз маҳрдан воз кечдим деган бўлсангиз маҳр ололмайсиз. Бу ҳадисларда қайтарилган ҳибасини қайтариб олиш ҳисобланади.
عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا قَالَ: قَالَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: لَيْسَ لَنَا مَثَلُ السَّوْءِ، الَّذِي يَعُودُ فِي هِبَتِهِ كَالْكَلْبِ يَرْجِعُ فِي قَيْئِهِ
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бизда ёмон хислат бўлмайди. Ҳибасини қайтиб олган қусуғини қайтиб олган ит кабидир», дедилар». (“Олтин силсила” китобидан Саҳиҳул Бухорий).