Кун тартиби

02:41 / 24.08.2022 | Mubina | 1244
Ассалому алайкум!
Устоз, мен оилалиман, 1 та кичкина болам бор, қайнона қайнотам билан тураман. Аллохга шукур, оиламизда хаммаси яхши. Фақат мени бир нарса қийнайди, кун тартиби йўқлиги. Кеч ётиб, кеч тураман (бомдоддан кейин яна ухлайман). Кўпинча ўзимга вада бераман бугун эрта ётаман деб, лекин барибир бўлмайди, кам ухласам бутун танам қийналиб кетади. Кейин 8 ларда тураман (шунда умуман 6-8 соат ухлаган бўламан). Шуни оқибатида на куним баракали бўлади, на ўзимга вақт ажрата оламан (илм ўрганиш, қизиқишларимга этибор бериш, спорт, ташқи кўринишим), айниқса Қурон ўрганишни хохлайман, лекин бунга ҳам ҳар доим вақт етмайди. Мен худди дунёвий ишлар билан қоришиб кетганга ўхшайман.

Устоз, саволларим қуйидагича:
1. Уй ишлари, болага қараҳ бу дунёвий ишми? Ёки аёл киши учун булар илм ўрганиш, Қурон ўқишдан афзалроқми?
2. Намозларимда Аллохдан умримга кунимга барака сўрайман, ёки дуо, сура борми шуни сўраш учун?
3. Базида бундай бетартибликни сабабини оила азоларимдан деб биламан, чунки хўжайним ҳам, ота оналари ҳам кеч уйқуга кетишади. Мен шунда уларни ноўрин айблаган бўламанми?
4. Хўжайним билан бу мавзуни кўп мухокама қилганмиз, шуни тартибга солишга келишамиз доим, лекин барибир улар жуда кеч ётадилар, кеч турадилар. Базида уларни кутмай ухлаб қоламан. Шунда мен нима қилай? Ўзимни шахсий кун тартибим бўлиши мумкинми? Лекин бу ҳам қийин, чунки уй ишларини чала ташлаб кетиш ноқулай
5. Агар ноўрин савол бўлса узр. Сизнинг кун тартибингиз қандай? Сиз бир кунда илмга қанча вақт ажратасиз?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом!Саволлар биттадан берилади. Уй ишлари, болага қараш дунёвий иш эмас, бу унинг бурчи. Ниятини тўғрилса, ибодат мақомига кўтарилади. Расуллуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам аёл эр уйида масъул ва мутасадди, деганлар. Валлоҳу аълам!