Ассалому алайкум! Турмуш уртогим чет элда ишлайдилар. Мен киз уйимда коламан ота онам билан яшайман. Хар 3-4 ойда келадилар. Хар ой пул юборадилар ота онамдан пул олмайман. Турмуш уртогим кайтаётганларида кулари курук кайтадилар, совга олиб келмайдилар кичкина нарса булса хам. Ота-онам бу нарса нотогри тушунадилар, хурматимиз йукми, сени хурматин учунам бир нима кутариб келиши керак эди, шунча ой биз билан яшадинг, шунга ургатиб кояпсан дейишади. Турмуш уртогим билан уришиш ниятим булмайди. Лекин уларга совга хакида гапирсам, мен мажбур эмасман, хохласам олиб бораман, хохласам йук дедилар. Бу гаплари менга жуда огир ботди. Бирда онам хужайинимдан бир неча нарсани олиб кела оладилами деб сораган эдилар. Пулини узимиз берамиз олиб келса булди дейишти. Хужайиним рози булдилар, 5-6 та нарса эди. Кейин эса у киши сен жиннимисан шунча нарса хам этасами дб мен билан тортиштилар. Мен факат онамни илтимоси эди, онамни хурмати йук экан, олиб келолмайман деса боларди деган манода хафа булдим. Орада колиб кетганман устоз, маслахат беринг. Онамни хам хафа булишларини, турмуш уртогимни йомон коришларини, улар хакида йомон уйлашларини хохламайман. Турмуш уртогимни хам ота онамни хурмат килишини хохлайман, уз ота оналарига совгалар оладилар, мени ота онамдан нарса аяйдилар. Куп маротаба мени ота онамни олдида уялтирдилар. Кандай йул тутай? Жавобингиз учун олдиндан рахмат
– Ва алайкум ассалом! Бу иш ихтиёрий, мажбурий эмас. Берса хурсанд бўлиш керак. Бермаса хафа бўлмаслик керак. Сиз ўзингиз эрингиз номидан ҳадя қилиб туринг. Кейин хурсанд бўлиб дуо қилганларини эрингизга билдиринг. Валлоҳу аълам!