Маҳрга илм сўрашлик.

02:44 / 24.08.2022 | Aziza | 502
Ассалому алайкум! Турмушга чиққанимга 4 йил бóлди .Маҳр учун илм сўраганман.Ислом литсейида араб филологиясида òқидим. Б1 бор.Бир неча ой òқув марказида араб тилидан дарс бердим тòйдан олдин.Араб тили даражамни ошириш ва олий маълумотли бòлиw ниятим бор.Аммо хòжайиним маҳр учун илм сòраш мумкунмаслигини айтиб 4 йилдан бери рози бòлмадилар.Илм олишим учун ҳаражатларни тòлаб беринг дедим.Бу йил топwириwимга рози болдилар аммо, оқиwимга ёқ.Яхwи балл олдим иншаАллоҳ кираман .Маҳримни илм шаклида талаб қилсам бòладими?Ахир тòйдан олдин рози бòлганлар-ку.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Маҳрга мулк бўладиган нарса сўралади. Илм мулк эмас. Валлоҳу аълам!