Ассалому алайкум! Саволим шундан иборатки, кайнонам манга яхши гапириб, кетимдан кайнотам ва эримга ёмонлаб гапирадилар. Уйимиз домга ухшаганлиги учун, яьни хонадан хонага кириб утса булганлиги учун кетимдан айтилаётган гапларни куп марта эшиттим. Шундай вазиятда кандай йул тутишни маслахат берасиз? Иложи борича ичимга ютгим келади. Лекин бу холат кетма-кет деярли хар куни такрорланаётганлиги учун баьзида узимни тутолмасдан, кайнонам бн умуман гаплашгим келмайди. Баьзида саволларига купол жавоб кайтараман. Уларга кандай муносабатда булишим керак? Камчилигим буса узимга этим дисам, индамайдилар. Бу гап сузлардан кейин купинча турмуш уртогимдан гап эшитаман.
– Ва алайкум ассалом! Баъзи одамлар ғийбат қилиш, бировнинг юзига эмас орқасидан гапиришни ўзига одат қилганлар. Қайнонангиз устига-устак ёши катта аёл. Аллоҳ Ўзи тавфиқ бермаса сиз уни ўзингиз тарбия қила олмайсиз. Қайтанга ақл ўргатаяпти деган кинояларга қолиб кетишингиз мумкин. Шу сабаб бошқачароқ тактика қўллаб кўрганингиз маъқул. Масалан қайнонангизнинг сифат ва фазилатларини оила аҳлининг олдида чой устида мақтаб қўйишингиз. Тез-тез арзимас бўлса ҳам совға-салом улашишингиз. Ишонтиришим мумкинки шу амалларингиздан кейин қайнонангиз сизни бировга ҳеч ҳам ёмонламайди. Валлоҳу аълам.