Ҳомиладорликда руҳий ҳолат

22:06 / 29.01.2022 | Masturaxon | 1517
Ассалому алайкум!
Ҳозирда 2,5ойлик ҳомилам бор. Хомиладор бўлган кунимдан бошлаб ўлишни ҳоҳлайдиган бўлиб қолдим. Бу ҳаётдан кетгим келаверади. Ҳеч нарсага қизиқишим қолмаган.Фақат ўлимни ўйлайдиган бўлиб қолганман.
Бу ҳомиладорликда бўладиган табиий ҳолатми ёки ме,нда қанақадур ўзгариш бўлганми ? Шундай ҳиссиёт келса, истиғфор айтаман, лекин қайта қайта бу ҳиссиёт келаверяпти. Бундай ҳолатда нима қилай?
Руҳшунос:

– Ва алайкум ассалом! Хомиладорлик вақтида бўладиган қўрқув нормал ҳолат. Фақат бу қўрқув икки хил бўлади. Булар конструктив ва паталогик. Конструктив қўрқув бу ўзини сақлаш инстиктидир. Бунда аёл киши ўзига ва хомиласига,  атроф муҳитга ўта эътиборлик бўлиб, бу ҳолат эса кичкинагина ўзгаришни ҳам пайқаб туриши ва вақтида хавф туғдирадиган ҳолатларда реакция қилиб ўзини ва ҳомиласини сақлаб қолиш ҳатти ҳаракитини амалга ошириши учун керакдир. Паталогик яъни деструктив қўрқув бўлса бу ёпишқоқ ҳолат (навязчивые состояния) ҳисобланиб одамни психик бузилишига, айниқса  депрессияга олиб келиши мумкин. Бундай ҳолатларда аёл киши ўзини бошқариши ва оддий ҳаётий фаолиятини юритиши мушкул бўлгани сабабли, пстхотерапевт ёки психиатр назоратида бўлиши ҳамда психолог билан мулоқот қилиб туриш керак. Чунки бу ҳолат нафақат аёл киши учун балки хомиланинг ҳам носоғлом бўлишига туртки бўлиш эҳтимоли бор. Яъни ҳомиланинг шаклланиш даврида психик соғлом бўлишига путур етказилиши мумкин. Психик бузилишнинг асосий белгилари булар томоққа тиқилиш ҳисси,  қалтираш даражасигача оборадиган хавфли ҳолатга ўхшаш сезги борлиги (напряжение), ўзида дискомфорт сезиш,  хавотири ортганидан бир жойда ўтира олмаслик,  юрак тез тез уриши,  ҳаво етишмаслиги,  ҳолсизланиш, кўп терлаш ва ҳаказо. 11-14, 19-22, 30-34 хафталиги даврида албатта УЗИ қилиб турилиши ва асосийси генетик шифокорга кўриниши керак. Бўлажак она хавотир олмасликка ҳаракат қилиши, кўпроқ сайр қилиб ҳаётидаги гўзалликларга эътибор қилиши, ижодий ишлар билан шуғулланиши,  эътиборини тўлиқ ижобий нарсаларга қаратиши,  яхши гумонда бўлиши, тўғри овқатланиши,  ишлари орасида дам олиши ва кечаси сифатлик уйқу бўлишини таъминлаши  зарур.Валлоҳу аълам!